Дорилар ва уларнинг мақбул нархлари ҳақида ахборот берувчи тизим ҳудудларда қачон ишга туширилади? (Видео)

Мутахассисларнинг таъкидлашларича дорихоначилар ҳам тадбиркор ҳисобланади. Ҳар кимнинг ҳам бориб, уларни текширишга ҳаққи йўқ…

Дорилар қаерда арзон? Ёхуд дорилар ва уларнинг мақбул нархлари ҳақида ахборот берувчи тизим ҳудудларда қачон ишга туширилади? (Видео)

АОКАда Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, тизимни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова қуйидагиларни маълум қилди, 2020 йил якунлари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларининг ҳажми 2,47 трлн. сўмни ташкил этган, 2019 йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш 9,3 фоизга ортган.

Шунингдек, мамлакатда фармацевтика соҳаси бўйича умумий қиймати 144,4 млн. долларлик 30 та лойиҳа ишга туширилиб, 1625 та иш ўрни яратилган.

Бундан ташқари, Президент қарорига асосан, барча ишлаб чиқарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизими жорий қилинган.

Тўғри, бугунги кунда дорихоналарда нархларни назорат қилиш доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо аҳоли учун қулай бўлган тизим, масалан маълум дорини қайси дорихонадан топиш ва қаерда шу дори нархи арзонлигини аниқлаш хизмати республиканинг барча ҳудудларида жорий қилинмаган. Вилоят ва туманлардаги аҳоли, айниқса пенсионерлар камёб дориларнинг нархи ҳамон дорихоналарда кескин фарқ қилишидан нолимоқда.

«Даракчи» мухбири матбуот анжуманида иштирок этиб, мутахассисларга кўпчиликни қизиқтирган саволни берди. Видео:

Дарҳақиқат, республикада дорилар нархи ҳар дорихонада ҳар хил… Бу ҳар доим муҳокама қилинадиган мавзу. Ҳозир пандемия даврида касаллик кўп. Дорихона бизнеси ҳам «гуллаяпти». Аксига олиб, дорихона тизими хусусийлаштирилганига анча бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича дорихоначилар ҳам тадбиркор ҳисобланади. Ҳар кимнинг ҳам бориб, уларни текширишга ҳаққи йўқ…

Улар эса монополия бўлиб олиб, хоҳлаган «куйини чалишяпти». Бу масалада Тошкент шаҳрида бироз танлов имконияти бор. Масалан 1069 справочный аптека хизматига телефон қилиб ўша топилмаётган дорининг номини айтсангиз, телефон рақамингизга бу дори қаерда бор бўлса, сиз турган манзилга энг яқин дорихоналардан 20 тасининг телефон рақамини ташлаб беради. Сал вақтингиз бўлса, эринмай, бирма бир телефон қилиб, нархларни сўраб, солиштириб кўрасиз. Айнан сиз излаган дори қайси дорихонада арзон бўлса, бемалол ўша ердан сотиб олаверасиз.

Пойтахтда фуқароларга дорихона маълумот хизмати (1069) орқали жуда қулай тизим яратилган. Афсуски, бу тизим вилоятларда жорий қилинмаган. Унинг афзаллик жиҳати шуки, дорихоначи маҳсулотга хоҳлаган нархини қўйса ҳам, одамлар мониторинг қилиб, ўзига керак дорини энг арзон жойидан сотиб олаверади.

Мазкур қулайлик юртдошларимизга танлов имкониятини, дорихоначи тадбиркорларга эса рақобат муҳитини яратади. Бундай тизимни бошқа вилоят ва туманларда ҳам ишга тушириш керак.

Манзура БЕКЖОНОВА.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: