Банклар фаоллик индекси»да «Трастбанк» 2-ўринни эгаллади

Банк тизими активлари таркибида хусусий сектор улушининг ўзгаришлари, банк соҳасидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолаб бориш учун ўтказиладиган ушбу тадқиқот натижаларига кўра, «Трастбанк» умумий рейтингда 2020 йил 4-чоракдаги ўрнидан 2 поғона кўтарилиб, 2-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда «Ревиеw.уз».

Таъкидлаш жоизки, «Трастбанк» умумий рейтингда «Азия Алянс банк», «Ориент Финанс банк», «Алоқа банк», «Ҳамкор банк»  сингари йирик банкларни ортда қолдирди.

Индекс Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан мамлакатнинг 31 тижорат банки учун ишлаб чиқилган ва ҳар чоракда «хусусий секторнинг банк активларидаги улушини, шунингдек, банк соҳасидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаш мақсадида» янгиланади.

таблица.jpgБанкларнинг индекс кўрсаткичларини ҳисоблашда қуйидаги йўналишлар ҳисобга олинган:

-молиявий воситачилик;

-молиявий имконият;

-капиталнинг етарлилиги;

-активлар сифати;

-бошқарув самарадорлиги;

-рентабеллик;

-ликвидлик.

Марказ тақдим қилган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 14000 нафар жисмоний шахс масофадан туриб банклар хизматларидан фойдаланишган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: