Хитойнинг Ухань шаҳрида торнадо юз берди. Натижада олти киши ҳалок бўлган ва 218 киши жароҳат олган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берган.
Маълумотларга кўра, кучли шамол секундига 23,9 метрга етган.
Таъкидланишича, торнадо туфайли 85 та бино қулаб тушган, 400 та бино зарар кўрган.