Фарғона халқаро аэропорти директори Тимур Халилов ва “Турк ҳаво йўллари”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Қаҳриман самолёт трапи олдида рамзий лента қирқдилар.
Мазкур йўналиш давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришда икки мамлакат ишбилармонларига кенг имкониятлар яратиши баробарида, сайёҳлик салоҳиятининг юксалишига ҳам хизмат қилади.
Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири, жаҳоннинг 120 дан зиёд давлатларига, 300 ортиқ аэропортларга чартер ва мунтазам рейсларни амалга ошириб келаётган “Турк ҳаво йўллари” самолётлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишида қатновларни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзавиация” агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркия Республикасининг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига Истанбул-Урганч-Истанбул ва Истанбул-Фарғона-Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди