Буюк алломалардан бири «Ўқишдан тўхтаган киши фикрлашдан ҳам тўхтайди» деган экан. Бу фикр бугунги кунимиз учун ҳам аҳамиятли.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман Маданият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ҳамда ёшлар форуми ўтказилди.
Тумандаги «Пахтазор» маҳалласи ҳудудидаги файзли «ХУМО» боғида бўлиб ўтган тадбирда турли спорт ўйинлари, ёш ижодкорлар томонидан мушоира кечалари, билимдонлар беллашуви, маҳорат дарслари, кўнгилочар шоу-дастурлар байрамга кўтаринкилик берди.
Айниқса, «Парвоз» адабий тўгараги ёшлари томонидан ўтказилган сермазмун мушоира кўпчилик ёшлар эътиборини ўзига жалб этди. «Менинг юртим» телеканали ижодкор журналистлари томонидан ўтказилган «Muzqaymoq party» шоуси барчага манзур бўлди.
Тантана давомида Қуйи Чирчиқ туман ҳокими иқтидорли ёшларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларни тақдим этди. Шунингдек фаол китобсеварларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар тарқатилди.
Наргиза АСАДОВА,
«Парвоз» адабий тўгараги раҳбари.