25 май куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун саналади. Чунки шу санада мамлакатимизнинг барча таълим масканларида тантанали равишда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилади. Меҳрибон устозлар ўз фарзандидек бўлиб қолган битирувчи синф ўқувчиларини оқ йўл тилаб, мустақил ҳаётга кузатадилар.
Қуйи Чирчиқ тумани 33-сонли таълим муассасасида ҳам битирувчи ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ чалинди.
«Сўнгги қўнғироқ» тадбири ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида кўтаринки рухда ўтказилди.
Ушбу мактабнинг 11-синфини тамомлаётган 86 нафар битирувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, катта ҳаёт остонасига илк қадам босмоқдалар.
Келгусида бу ўқувчилар таълимнинг кейинги босқичи ҳисобланган олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш билан бирга, ўз меҳнат фаолиятларини бошлаш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Тантанали тадбирда Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари О. Султонбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг битирувчи ўқувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбир доирасида туман прокурори ёрдамчиси Л. Алимов ҳамда туман ХТБ вакили М. Умаровлар битирувчи ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширдилар.