
Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 18 минг доллар эвазига фуқарони «ўқишга киритиб қўймоқчи» бўлган фирибгарлар ушланди. Яъни Г.Р. ва Ж.С. исмли шахслар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали 18 000 АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, улар ваъда қилинган пулдан 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди