Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, бугун соат 09:10 да Ғофур Ғулом бекатидан Чорсу бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркибида ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган.
«Тошкент метрополитени» УК ахборот хизмати маълум қилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатда туширилган ва орқадан келаётган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган. Техник носозлик 09:25 да бартараф этилган.