Ушбу фильмни тасвирга олиш жааёнлари агентлик буюртмасига биноан “Ватан” киностудияси томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда фильмнинг айрим жанг саҳналари Туркиянинг Газиантеп, Суриянинг Ҳалаб шаҳарларида суратга олинмоқда.
Ушбу киноасарда ўзбек актёрлари билан бирга таниқли турк актёрлари Экрем Испир, Аҳмет Серкан, Ўзтурк Сезай ва бошқалар рол ижро этяпти.
Бадиий фильм чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли ва заҳматли фаолияти, касбига бўлган садоқати ва фидойилиги ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, фильм воқеалари сюжетига бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар каби олий қадриятлар асос қилиб олинган.
Ҳозирда кинокартина устида иш олиб бораётган дастлабки ижодий гуруҳ таркиби эълон қилинди: сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, овоз оператори Абдуқаҳҳор Каримов, иккинчи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев, картина директори Шоҳрух Насимов, либослар бўйича рассом Нигора Пўлатова, композитор Дмитрий Янов-Яновский.
Фильмда Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби актёрлар ўзига хос ролларни ижро этмоқда.