Чекка бир қишлоқнинг чиройли мактабида


Ёруғ, чиройли, замонавий жиҳозлар билан тўлдирилган кўркам ўқув заллари, аниқ фанларга ихтисослашган, махсус асбоб-ускуналар билан таъминланган ўқув лобароторияли хоналар ва дарслар уч тилда олиб борилувчи таълим маскани… Бу манзаралар Тошкент вилоятининг энг чекка қишлоғидаги 45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бугунги қиёфаси.

Айтмоқчимизки, бундай замонавий мактаблар нафақат марказларда балки олис қишлоқ ҳудудларида ҳам бор. Куни кеча мазкур мактабда ўтказилган “Адабиёт абадиятдир” номли маданий-маърифий тадбирда иштирок этганлар ижодкорлар ҳам мазкур сўзларга гувоҳ бўлишди.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, устоз ижодкорлар Луқмон Бўрихон, Зулфия Мўминова, шоира Наргиза Асадова, ёзувчи Нурилла Чориев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими вакиллари меҳмон бўлган адабий кечада китобхонликнинг ёшлар камолотидаги ўрни, мактабларда жорий этилган Ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиликка жалб этилган ижодкорларнинг фаолияти, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш борасида фикрлар билдирилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган китоблар совға қилинди.

Зарнигор БАКИРОВА,
“Парвоз” тўгараги аъзоси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: