“Истанбулдаги таъм – янги урф”, “Истанбулда харид қилиш – янги урф” ва “Истанбулдаги санъат – янги урф” мавзуларида шаҳарнинг кўзга кўринган ҳудудларига диққат қаратилган. 24 соат давомида гавжумлиги ва энергиясини йўқотмайдиган шаҳарнинг кўп қиррали эканини таъкидловчи видеолар ёши ва диди турли хи бўлган саёҳатсеварларга мурожаат қилади.
Истанбул халқаро оммавий ахборот воситаларида чоп этилган сўровлар ва “энг зўр шаҳарлар” рўйхатида доимий равишда юқори ўринларда туради. 2021 йилда ҳам турли етакчи нашрлар томонидан ўтказилган сўровномада дунёнинг энг яхши шаҳарларидан бири деб топилди. Пойтахтдаги санъат, миллий ошхона ва савдо-сотиқ афзалликларига қаратилган учта янги реклама ролигида Истанбул янада кенгроқ аудиторияга таништирилади.
“Истанбулдаги таъм – янги урф”, “Истанбулда харид қилиш – янги урф” ва “Истанбулдаги санъат – янги урф” деб номланган реклама роликларида бу ранг-баранг шаҳар турли хил таассуротларни тақдим этувчи машҳур манзил сифатида кўрсатилади. Рекламалар 178 мамлакатнинг телеканаллари ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилади.
“Истанбулдаги санъат – янги урф”: бой тарих, кўплаб санъат ва маданият тадбирлари
Ташриф буюрувчиларга турли хил саргузаштларни тақдим этувчи Истанбул тарихий иншоотлар хазинаси – шаҳарнинг қадимий ўтмишидан қолган мерос тобора кенгайиб бораётган санъат ва маданият илдизидир. “Истанбулдаги санъат-янги урф” ролиги “Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси” деб ҳисобланган Аёсофияга ишора қилиб, шаҳарнинг бетакрор тарихига бағишланган.
Фильм, шунингдек, замонавий санъат музейлари билан бирга ўтган йили янгиланган ҳолда қайта очилган Отатурк маданият марказига ҳам эътибор қаратади. Бундан ташқари, «Ухламайдиган шаҳар» замонавий Истанбул санъат кўргазмаси ва Бей оғлу Маданият Йўналиши фестивали каби йил давомида кенг қамровли санъат ва маданият тадбирлари тақвимига эга.
Истанбулдаги лаззат-янгича урф: ҳар бир кўчада турли хил лаззатлар
Истанбул таомлари доимо юқори баҳоланган. Ушбу шаҳарни шакллантирган кўплаб сивилизасиялар таъсирида Истанбул ошхонаси шаҳарни кашф қилиш учун ажойиб сабабдир. “Истанбулдаги таъм – янги урф” Европа ва Осиё чорраҳасида жойлашган ушбу шаҳарнинг турли гастрономик анъаналарига эътибор қаратади. Фильм ресторанларда ва машҳур кафеларда, баъзилари кечки овқатда, Босфор бўғозига қараган ресторанларда мазали таомлар тасвирида тақдим этилади. Фильмда турк қаҳваси ва локум ширинлиги билан бирга дунёга машҳур баклава ва гуллач каби ширинликлар ҳам ёритилган. Кўфте, кабоб ва дўнер каби мазали таомлар, кўчадаги симит сотувчилари, машҳур турк нонлари шулар жумласидандир. Шаҳарнинг сон-саноқсиз ажойиб таомлари ва халқаро ошхоналари ҳам тақдим этилган бўлиб, Истанбул унутилмас ошпазлик тажрибасини ваъда қилишига шубҳа йўқ.
Истанбулда харид қилиш – янги урф: Йирик савдо маркази
Туркиянинг энг йирик ва ривожланган шаҳри бўлган Истанбул, тарихий бозорлардан тортиб, дўконларгача бўлган кенг харид имкониятлари билан ажралиб туради. Дунёдаги энг қадимий ёпиқ савдо марказларидан бири бўлган Гранд Базар эса, ташриф буюрувчиларга ҳақиқий хотираларни ўзи билан уйга олиб келиш имкониятини тақдим этади: қўлда тўқилган гиламлар, қўлда бўялган сополидишлар, анъанавий чой тўпламлари ва бошқа қизиқарли эсдалик совғалари, Туркиянинг истеъдодли дизайнерлари томонидан очилган бутиклар гардеробларингизга ўзига хос либосларни қўшишни таклиф қилади. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб кенг кўламли савдо ва кўнгилочар мажмуалари мавжуд.
Бу реклама роликлари сизга қисқа вақт давомида Туркия виртуал саёҳатига чорлабгина қолмай, сизни ўша мўъжизакор шаҳарни саёҳат қилишга ундайди.
Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади
Ўхшаш хабарлар
-
“ШАРҚ РЕНЕССАНСИ ФЕНОМЕНИ: САЛТАНАТЛАР, ДИНЛАР, ШАХСЛАР ВА ТАМАДДУНЛАР”
-
Туркиянинг спелеотуризм имкониятлари
-
Yevroosiyo Tog’ Kurortlari Ittifoqi o’z safini kengaytirmoqda
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi
-
Фарғона — Баткен: икки вилоят ўртасида туризм қандай ривожланмоқда?