Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Fох ТV да Исмаил Кучуккаянинг «Чалар саат» дастури меҳмони бўлди.
Дастур давомида вазир Эрсой, Туркиянинг туризм салоҳиятини юксалтириш йўлидаги чора-тадбирларга тўхталди. Унинг таъкидлашича Туркиянинг ўз олдига қўйган мақсадларига кўра, 2028-йилга келиб, бу йўналишдаги кўрсаткич 120 миллион сайёҳ ва 100 миллиард доллар даромад бўлиши керак.
«Бу Туркия учун уддалаб бўлмас мақсад эмас. Туркиянинг туризм имкониятларини ҳисобга олганда бу жуда осон эришиладиган мақсад. Ушбу муваффақиятларга давлат ва хусусий сектор қўлни-қўлга берган ҳолда эришамиз. Туркиянинг салоҳияти бу борада етарли. Биз буни уддалаймиз», — деди Эрсой.
Истанбулнинг эпидемиядан олдин 15 миллион сайёҳни қабул қилганини таъкидлаган Эрсой, «Бу йилги мақсадимиз пандемиядан олдинги корсаткичларни қайта тиклаш, дея қўшимча қилди.
Сўнгги 2 йил давомида Туризмни ривожлантириш агентлиги (ТGА) билан жуда қизғин тарғибот кампанияси олиб бормоқдамиз. Ҳатто натижаларни ҳам олишни бошладик. Пандемияга қарамай, Истанбул кўплаб давлатларнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида ёритилувчи жозибадор манзилга айланиб бормоқда.” дея таъкидлади Истанбулни кўп жиҳатдан танитиш зарурлигини таъкидлаган Эрсой.
У Истанбулнинг фақат тарихий ва табиий гўзалликларга эга шаҳар эмаслигини таъкидлади.
«Асосий мақсадларимиздан бири гастрономия. Бу борада жуда жадал тадқиқотларимиз ҳали олдинда. 21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги сифатида нишонланади ва шу билан бирга, айниқса, Истанбул ва баъзи вилоятларда «Gastro City» қуриш ҳаракатидамиз.» деди вазир.
Эрсой, 2021-йилнинг 29-октябрь куни бўлиб ўтган Беёғлу Маданий Йўли Фестивалига 7,8 миллион кишининг ташриф буюрганлигига эътибор қаратди ва “Ушбу фестивалнинг иккинчиси шу йил 28 майдан 12 июнгача бўлиб ўтади.
Истанбулда Пойтахт Маданият Йўли фестивалини ҳам ўтказамиз. У, 4,7 километрлик маршрутга эга. 2023-йилда эса Измир ва Диярбакир бу фестивалларга киритилади», деб таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
-
“ШАРҚ РЕНЕССАНСИ ФЕНОМЕНИ: САЛТАНАТЛАР, ДИНЛАР, ШАХСЛАР ВА ТАМАДДУНЛАР”
-
Туркиянинг спелеотуризм имкониятлари
-
Yevroosiyo Tog’ Kurortlari Ittifoqi o’z safini kengaytirmoqda
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi
-
Фарғона — Баткен: икки вилоят ўртасида туризм қандай ривожланмоқда?