9-11 синф битирувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширади?

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирликнинг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли буйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг:

  • 9-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;
  • 11-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: