Туркия коронавирусга қарши сўнгги чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.
«Касалхоналардан ташқари бошқа жойларда ниқоб кийиш энди мажбурий эмас»,- дея ёзмоқда вазир.
Қайд этилишича, кетма-кет учинчи кун давомида кунлик инфекциялар сони мингдан кам. Шу муносабат билан транспорт ва жамоат жойларида ниқоб тақиш бекор қилинди. Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларида ниқоблар ўзингиз билан олиб юрилиши шарт. Ўтган сутка давомида Туркияда 864 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилди, икки киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги чекловларнинг аксарияти март ойида олиб ташланган. Апрель ойи охирида Туркияда жамоат транспорти ва тиббиёт ташкилотларида ниқоб режимини сақлаб қолишга қарор қилинди. Бироқ, ҳали Туркияга чегарадан кириш вақтида ПЦР тест ёки вакцина сертификати талаблари бекор қилингани йўқ.