Қора денгиз, Мармара, Эгей ва Ўрта ер денгизлари бўйлаб саккиз минг километрдан ортиқ қирғоқ билан ўралган Туркия ўзининг шаффоф ва феруза денгизлари тубига саёҳат қилиб, денгиз ости ажойиботларидан баҳраманд бўлишга таклиф этади.
Сув ости дунёсида денгиз жониворларию турли хил ноёб балиқларни яқиндан кўришни истасангиз қуйидаги маълумотлар айнан сиз учун.
Тарихан қадимий цивилизациялар ва денгиз савдо йўллари чорраҳасида жойлашган Туркия йил давомида барча даражадаги ғаввосларни мамлакатни ўраб турган 4 денгиз соҳили бўйлаб сув ости дунёсини томоша қилиш учун кутиб қолади.
Туркиянинг бой сув флораси ва фаунаси, қадимда ва ҳозирги кунимизда ҳалокатлар натижасида сув тубига ғарқ бўлган кемалар ва кўп асрлик табиий бойликлар кашф этилишини кутмоқда.
Минг йиллар давомида муҳим денгиз савдо йўли марказлари бўлган Туркия ғаввосларга саккиз минг километрлик қирғоқ бўйлаб инсоният тарихининг изларини ўрганиш учун мислсиз имкониятни тақдим этади.
Келинг, Туркиянинг денгизлари тубига шўнғиб, маржон қоялари ва кема ҳалокатлари қолдиқлари натижасида пайдо бўлган энг гўзал шўнғиш манзилларига кўз ташлаймиз.
Учанбалик, Каш-Анталия
Турк Ривиерасининг марказида жойлашган Учанбалик, Каш минтақасидаги ажойиб ва ғаройиб сув ости дунёси билан эътиборни тортадиган 20 дан ортиқ шўнғиш марказини ўзида мужассам қилувчи энг муҳим шўнғиш марказларидан бири ҳисобланади.
Энг уста ғаввосларни ҳам беэътибор қолдирмайдиган, чуқурлиги 55 метрдан 71 метргача бўлган Учанбалик, Савоиа-Марчетти СМ79 русумли итальян бомбардимончи самолётининг ҳалокат жойи бўлганлиги билан ҳам ажралиб туради. Иккинчи Жаҳон уруши даврида уриб туширилган самолётнинг қолдиқлари унутилмас таассуротларини тақдим қилади.
Аквариум кўрфази, Фетҳие-Муғла
Ер юзидаги ҳақиқий жаннат дея таърифланган Фертҳиедаги Аквариум кўрфази Туркиядаги энг яхши шўнғиш нуқталаридан бири бўлиб, ўз номини сувининг тиниқлигидан олган бу кўзни қамаштирувчи кўрфаз, ҳаваскор ва тажрибали ғаввосларни беэътибор қолдирмайди.
Аквариум кўрфази ўзининг сув ости бойликларининг хилма-хиллиги билан машҳур бўлиб, бу ернинг ноёб сув ости дунёсининг гўзаллиги ғаввосларни ҳайратда қолдиради.
Бодрум-Муғла
Бодрум ярим ороли сизни балиқ, саккизоёқ, сув ости ва денгиз ўтлари билан кўзни қамаштирувчи мусаффо сувларида сузишга таклиф қилади.
Бу ерда чуқурлиги 30 метргача бўлган 20 та шўнғиш жойлари мавжуд бўлиб, Бодрумнинг энг машҳур иккита шўнғиш нуқтаси ҳам шу ерда жойлашган.
Чуқурлиги 7 метрдан 33 метргача бўлган бу шўнғиш жойлари кичик балиқлар ва бошқа турли хил сув ҳайвонлари учун қўним ҳисобланади.
Фенер ороли, Чешме-Измир
Турли хил денгиз жонзотлари билан диққатни тортадиган Фенер ороли Измирнинг энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлиб, сув ости саргузаштлари учун мукаммал жой ҳисобланади. Оролнинг сувларида денгиз жонзодлари, маржонлар ва саргослар яшайди.
Мовий ғор, Кекова-Анталия
Ғор туннелидан ўтадиган ёруғликнинг ёрқин кўк ранглари туфайли Мовий ғор номини олган Анталиянинг Кекова туманида жойлашган шўнғиш маркази, барча даражадаги ғаввосларлари ўзига жалб қилиши билан ҳам диққатга сазовор.
Ранг-баранг мавсумий қисқичбақалар бу денгизнинг сув тубида ёрқин тасвирларни яратади ва сизда ўчмас хотиралар қолдиради.
Ўхшаш хабарлар
-
“ШАРҚ РЕНЕССАНСИ ФЕНОМЕНИ: САЛТАНАТЛАР, ДИНЛАР, ШАХСЛАР ВА ТАМАДДУНЛАР”
-
Туркиянинг спелеотуризм имкониятлари
-
Yevroosiyo Tog’ Kurortlari Ittifoqi o’z safini kengaytirmoqda
-
Turkiyaning noqonuniy migratsiya va yuzaga kelishi mumkin bo’lgan gumanitar fojeaga qarshi kurashi
-
Фарғона — Баткен: икки вилоят ўртасида туризм қандай ривожланмоқда?