Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналистлар салоҳияти оширилди

Тошкентда журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини оширишга бағишланган тренинг бўлиб ўтди.

Коррупция мавзуси нафақат Ўзбекистон балки, бутун жаҳон учун энг оғир муаммолардан ҳисобланади. Коррупция чегара билмайди. Коррупция, жамиятимиздаги барча соҳаларга кириб, қадриятларимизни синдиради ва давлатга бўлган ишончни йўқотади. Коррупция иқтисодий ривожланишни секинлаштиради. Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг “Янги Ўзбекистон” тараққиёт концепциясида бу борада шундай фикрларни билдирган:

«Жамиятдаги қонун бузилиши, адолатсизлик, инсон ҳуқуқларига беписанд муносабат, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга бепарво қараб бўлмайди. Тизимли тус олган ёки жузъий муаммо бўладими, уларнинг барчасига дарҳол муносабат билдириб, тагига етиш ва ҳал этиш зарур. Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади».

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан   Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш”  мавзусидаги  Бухоро шаҳрида ўтказилган 2 кунлик тренингнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситалари орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жамиятдаги коррупция муаммолари ва таҳдидларини ёритишда ОАВ салоҳияти ва сифатини ошириш, ушбу мавзудаги журналистик суриштирув йўналишини ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг коррупцияга қарши курашиш мавзусида материал тайёрлашга бўлган рағбатини уйғотиш ва маҳоратларини  оширишдан иборат.

Тренинг доирасида таниқли медиатренер, филология фанлари доктори  Наргис Қосимова ҳамда Авазхон Ҳайдаровлар  ОАВда коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни уйғотиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масалари бўйича амалий дарслар орқали танқидий фирклаш кўникмаларини шакллантириш бўйича сабоқ беришди.

Шунингдек, иштирокчилар масс-медиа воситалари (видеороликлар, интернет ва бошқа ОАВ материаллари) ёрдамида фуқароларни коррупцияга қарши муносабатини шакллантириш ва ҳуқуқ -тарғибот идоралари билан ҳамкорликни самарали ташкил этиш усулларидан  хабардор бўлишди.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази янгиликларидан хабардор бўлинг:

Сайт: https://jqtm.uz

Марказнинг телеграмдаги канали: https://t.me/Jurnalistlarniqaytatayyorlashmar

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: