Ҳозирги кунда мамлакатимизда барча жабҳаларда халқ манфаати, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш масалалари, қонун устуворлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушдадиган мурожаатлар исталган тизимда фуқаролар учун қулай шароит яратиш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда катта рол ўйнайди. Барча давлат ижро органлари каби Давлат экология қўмитаси муассислигида фаолият олиб бораётган Давлат экологик экспертизаси марказида ҳам ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сўнги йилларда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлиги тобора ортиб бормоқда. Буни барча соҳаларда мурожаатларнинг ортиб боришида кўриш мумкин. Хусусан 2022 йил давомида Давлат экологик экспертизаси марказига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 238 та мурожаатлар келиб тушган. Бу кўрсаткич 2021 йил давомида жами келиб тушган мурожаатлардан 18,5 % фоизга ошган.
Жорий келиб тушган мурожаатларнинг 45% (106 та) хўжалик юритувчи ва бошқа турдаги фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг қайси тоифасига мансублигига аниқлик киритиш масаласига; 31% (75 та) давлат экологик экспертизасининг хулосасини олиш масаласига; 24% (57 та) жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ҳамда бошқа турли хилдаги масалаларга оид бўлган мурожаатлардир. Ушбу кўрсаткичлар мос равишда тоифага аниқли киритиш масалалари 2021 йил давомида келиб тушган мурожаатларга нисбат 1,7 баробарга ошган бўлса, экологик экспертиза хулосасини олиш масаласига оид мурожаатлар 1,3 баробарга қисқарган. Бундан ташқари бошқа масалаларга оид жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 1,4 баробарга ошган.
Шу ўринда нега мурожаатлар сони ортиши йилдан йилга ортмоқда деган ўринли савол туғилаши табиий. Мурожаатлар ортишига бир қанча омиллар таъсир этиши мумкин.
Жумладан фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоатчиликнинг бошқа қатламларининг ҳуқуқий онг ва маданияти йил сайин ошиб бораётганлиги ҳамда мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётганлигидир. Шулар билан бир қаторда айрим ҳолларда фуқаролар ўртасида қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларимизнинг айрим талаб ва нормалари нотўғри талқин этилиши билан боғлиқ масалалар ҳам учрамоқда. Бу ҳам ўз навбатида мурожаатлар сонининг ортишига сабаб бўлади. Бундан ташқари айрим фуқаорлар ҳамда тадбиркорлик субйектларининг уларга берилган қонуний енгиллик ва имтиёзларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари натижаси ўлароқ яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳолига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳам ўз навбатида мурожаатлар сонинг ортишига сабаб бўлади.
Мисол тариқасида Жорий йилнинг биринчи чорагида Давлат экология қўмитаси томонидан Республика ҳудудида дарёлар ўзанларида норуда материаллари қазиш ишларининг сув олиш иншоотларига салбий таъсири юзасидан ўтказилган ўрганиш ишларини кўрсатиш мумкин.
Текшириш давомида жами 222 та объектлар ўрганилган бўлиб, шундан 106 тасида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 57 та ҳолатда давлат экологик экспертизаси ҳулосасидаги талабларни бажармаслик, 38 та ҳолатда ноқонуний қазиш, 11 та ҳолатда тасдиқланган лойиҳадан ташқарига чиққан ҳолда қазиш ишларини олиб борилаётганлиги аниқланди. Бу кўрсаткичлар мос равишда Тошкент вилоятида – 46 та, Қашқадарёда — 23 та, Самарқандда — 20 та, Сирдарёда — 7 та, Наманганда — 5 та, Фарғонада – 3 та, Андижонда — 1 та, Сурхондарёда — 1 тани ташкил этади.
Бундан ташқари, дарёлар ўзанларида норуда фойдали материаллар қазиб олинаётган участкаларнинг ичимлик сув таъминотига салбий таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида, ўзан туби чуқурлашиб, ер ости сувларининг сатҳини пасайиши билан боғлиқ Чирчиқ дарёсида 8 та, Оҳангарон дарёсида 4 та, Зарафшон дарёсида 1 та, Қашқадарё дарёсида 3 та, Сирдарёнинг Наманган вилоятидан оқиб ўтувчи ҳудудида 4 та, жами 20 та ҳолатлар аниқланган.
Шу каби қонунбузарликлар оқибатида ҳам мурожаатлар ортиши табиий.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, айрим ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қонунчилик талабларига зид бўлган масалаларни ижобий ҳал қилиб беришга оид мурожаатлар ҳам келиб тушади.
Мисол тариқасида жорий йилнинг биринчи чорагида Марказга бир гуруҳ фуқаролар Қашқарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғинига ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қўриқхона ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёсидан ариқ ўтказишга рухсат сўраб мурожаат қилишган.
Мурожаат малакали эксперт гуруҳлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда фуқарларга «Ҳисор» давлат қўриқхонаси жойлашган ҳудуд экотизими ниҳоятда нозиклиги, уни ташкил этган табиий унсурлардан бирининг озгина ўзгартирилиши ҳам уларнинг қайта тикланишига имкон бермайдиган экологик-инқир6зни келтириб чиқариши, шунингдек, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун бошқа муқобил вариантлар кўриб чиқилиши лозимлиги хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бу мурожаат “ижобий” ҳал этилмаганлиги ўз навбатида янги мурожаатлар келиб тушиши учун асос бўлади, дейиш мумкин. Мурожаат ўз ечимини топмаганлигининг асосий сабаби эса мурожаатда кўрсатилган важлар бир вақтнинг ўзида бир нечта қонунчилик меъёрлари талабларига зид эканлигидадир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ги қонунининг 7-моддаси иккинчи қисмида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва акватория участкаларида мазкур ҳудудлардан фойдаланишнинг белгиланган мақсадига зид эканлиги, мазкур қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмида давлат қўриқхоналари ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланиши, илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритиш бундан мустаснолиги ҳамда ёнғинга қарши тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат қўриқхоналари тўғрисида низом»нинг 14-бандида давлат қўриқхоналарининг мақсади ўз ҳудудидаги ўзига хос экологиклизимларни, ўсимликлар ва ҳайвонотларнинг генетик фондини, бошқа табиий объектлар ва комплексларни уларда кечадиган табиий жараёнларга аралашмасдан, давлат эталони сифатида даҳлсиз ҳолатда асраб-авайлашдан иборат эканлиги назарда тутилган.
Ҳар бир мурожаат ижобий ечимини топиши учун алоҳида эътибор ва ёндашувни талаб этади. Аксарият мурожаатлар ортида кўплаб инсонларнинг қонуний манфаатлари ҳамда фаровонлиги масалалари мавжуддир. Мурожаатларни ваколат доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш барча давлат органлари ҳамда мансабдор шахларнинг бурчи ҳисобланади.
Баракабек НУРУЛЛОЕВ, Давлат экологик экспертизаси маркази
матбуот хизмати раҳбари