Қўшма Штатлар Россия Федерацияси байроғи остида россиялик спортчилар иштирок этаётганлиги сабабли Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди.
Америкалик спортчилар бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида иштирок этишдан воз кечди, чунки россияликларга ўз байроғи остида ушбу турнирларда қатнашишга рухсат берилган.
АҚШ бокс федерациясининг маълум қилишича, Халқаро бокс ассоциациясининг (ХБА) позицияси Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) халқаро турнирларда Россия ва Беларус давлат байроқлари ва мадҳияларидан фойдаланиш тақиқига зиддир.
Бундан ташқари, Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш қарорига ҳам ХБА молиявий бошқарувининг шаффоф бўлмагани ва федерациянинг санкциялар остидаги компанияларга қарамлиги сабаб бўлганини қайд этади.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати март ойида Нью-Деҳлида, эркаклар ўртасида эса май ойида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойи охирида Украинада махсус операция бошланиши муносабати билан ХОҚ халқаро спорт ташкилотларига россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақалардан четлаштиришни тавсия қилган эди. Бироқ 5 октябрь куни россиялик боксчилар ИБА турнирларига қабул қилинди, 14 декабрда эса WБА рейтинги тикланди.