Юртимиздаги ёшларнинг янги технологияларга, инновацион ғояларга бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 16-20-октябр кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида» ИнноWеек-2023» инновацион ғоялар ҳафтали бўлиб ўтди. Расмий очилиш ва ёпилиш маросими “Алпомиш” муз саройида ўтказилди. Шунингдек, ушбу ҳафталик доирасидаги кўргазмалар нафақат “Алпомиш” муз саройида балки юртимизнинг турли жабҳаларида вилоятларда ҳам тақдим этилди.
Ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, жорий йилда ҳафталик нафақат пойтахтимиз, балки бутун Республикамизни қамраб олди. Шунингдек, Ўзбекистон Глобал инновацион индексда 84-ўринга кўтарилди.
Йилдан-йилга янги ва қизиқ ғоялар кашф этилиб, технологиялар ривожланмоқда, шу ўринда юртимизда ҳам инновациён ривожланиш тараққий топиши учун ушбу йирик тадбирда энг долзарб мавзуга айланаётган робототехника, сунъий интеллект орқали роботларни бошқариш, электрон яратилаётган инновациялар қамраб олинди. Хусусан, кўргазмада бугунги кунда ёш авлодни қизиқтириб келаётган робототехника фан ва таълимига кўп эътибор қаратилганига гувоҳ бўлдик, чунки ҳозирги замонда технология, интернет қурилмалар замонимиздаги энг долзарб воситалардан бирига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас, шу боисдан болаларга мактабгача таълимдан бошлаб, мактаб, ўқув марказлари ва тўгаракларда роботлар ясаш ва шунга ўхшаш техник қурилмалар яратиш бўйича кўникмалар ўргатилмоқда. Зеро бизнинг ёшлар ҳам дунёда ҳали ҳеч ким кашф этмаган янгиликларни яратишга қодир, ҳудди ота-боболаримиз ўз даврида ўқиб, изланиб, иҳтиролар қилганидек.
“Innоwееk 2023” ҳафталигида қатнашаётган Ферузбек ўзининг жамоаси билан биргаликда протез қўл ясашганини айтиб ўтди.
–Ушбу протез робот қўлларни жамоамиз билан биргаликда ясашга қарор қилдик. Ушбу қўл ҳозирча компьютер орқали кўрсатган ҳаракатларни қайтара олади. Бу протез қўл орқали тиббиётда жуда ҳам кенг кўлламда фойдаланиш мумкин. Ҳозирда биз талабамиз, келгусида бундан ҳам мураккаброқ техник қурилмалар ясаш ва янгиликлар яратиш мақсадимиз бор, – дейди Ферузбек.
Яна бир эътиборимизни тортган инновациялардан бири – бу интерактив ойнали доска. Бу табло орқали сиз ноутбукларга улаган ҳолда улардан истаганча фойдаланишингиз мумкин.
Ушбу инновацияни ишлаб чиқаришдан кўзланган мақсад нима? Ушбу саволга «AB Creative» хусусий корхонаси раҳбари, лойиҳа асосчиси Баҳодиржон Абдуллаевдан қисқача изоҳ олдик:
–Аслида бу технолигия Америка ва Россияда ишлаб чиқарилади лекин, уларда жуда қимматлиги боис, биз ўз юртимизда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Интерактив видео студия масофавий таълим, вертуал видеодарсликлар, вебинар ва видеоконференциялар суратга олишни яхшилашга ҳамда юқори даражадаги видео контентларни яратишга қаратилган.
Лойиҳа дастурий ва қурилмалар қисми корхона томондан ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш кўрсаткичи қурилмалар қисмида 70%, дастурий таминот қисмида 100% ни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу технология 100 000$ атрофида четдан импорт эвазига олиб келинади ва ҳар йили лицензия тўловлари ҳам мавжуд. Корхона томонидан яратилган технология ушбу технология тан нарҳини 10 бароваргача туширишга эришди. Ушбу технология видео контент яратиш учун сарфланадиган вақтни 3 баробарга, ҳаражатларни эса 5 бароварга қисқартиради. Шунингдек, лойиҳа барча ОТМларга жорий этилса 800 000 дан оритиқ талабалар сифатли видеоконтентдан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, анжуманда маҳаллий ва хорижий компаниялар, инвесторлар, дипломатик корпорация вакиллари, халқаро экспертлар, тадбиркорлар, ёш инноваторлар, қатнашдилар. Ҳафталикда Арманистон, Беларус, Венгрия, Жанубий Корея, Молдова, Монголия, Россия, Туркия, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон каби 20дан зиёд мамлакатнинг 250дан ортиқ вакиллари иштирок этишди.
Тантанали ёпилиш маросимида ҳафталик доирасида фаол иштирок этган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўтказилган тадбирлардаги иштироки учун “Энг фаол олий таълим муассасаси” номинацияси ҳамда фан ва инновациялар бўйича турли танлов ғолиблари тақдирланди.
Робияхон ЭРКИНХЎЖАЕВА