Қандай гўштлар фойдали ва қайсилари зарарли?
Гўштни саломатлик учун фойдали деб бўлмайди, аммо бу ундан буткул воз кечиш кераклигини билдирмайди. Гўшт оқсил, B 12 ва темир моддасининг кони ҳисобланади. Организмда муаммо кузатилмаслиги учун тўғри овқатланишга риоя қилиш керак. Шифокорлар ликопчанинг тўртдан бир қисмида гўшт, қолганида сабзавотлар, дуккакли ҳамда ўсимлик маҳсулотлари бўлиши кераклигини таъкидлайди.