Раҳбарлар қайси китобларни севиб ўқиган?

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, аҳоли орасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида кўп гапириляпти, кўп ишлар амалга ошириляпти. 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида ҳам Президент бу масалага янада жиддий эътибор қаратишни таъкидлади.

Бу йўналишдаги ишларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Xushnudbek.uz телеграм канали ҳам кичик бир сўровномани ташкил қилди.

Ушбу лойиҳа доирасида бир қатор ҳукумат вакиллари, жамоат арбоблари, хорижий мамлакат элчилари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакилларидан ўзлари ўқиган энг яхши учта китобнинг номини айтиш сўралган эди. Ушбу сўровномада иштирок этган бир гуруҳ раҳбарларнинг жавобларини ҳавола қиламиз.

Бахтиёр Мирбобоев – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси

Муҳаммад Али. “Улуғ салтанат” (4 жилди)
Ойбек. “Навоий”
Абдулла Қодирий. “Ўткан кунлар”

Убайдулла Мингбоев – Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раиси

Тоҳир Малик. “Одамийлик мулки”
Ҳарольд Лэмб. “Бобур-йўлбарс”
Алишер Навоий. Барча асарлари, лекин айни бирини кўрсатиш керак бўлса, унда “Ҳамса”

Отабек Муродов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Артур Конан Дойл: Шерлок Холмс ҳақидаги асарлар;
Джон Перкинс: “Иқтисодий қотилнинг иқрори; Абдулла Қодирий: “Ўткан кунлар”.

Комил Алламжонов – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Никколо Макиавеллининг “Ҳукмдор”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Антуан де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода” асарлари.

Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Чингиз Айтматов. “Асрга татигулик кун”, Ричард Сасскинд. “Келажак юристлари”, Самуэл Хантингтон. “Тамаддунлар тўқнашуви”.

Абдулазиз АккуловЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

Худойберди Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб”, Ўткир Ҳошимов. “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”, Тоҳир Малик. “Шайтанат”.

Акмал Бурҳонов – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси

Теодор Драйзер. “Америка фожиаси”, Харуки Мураками. “Чегарадан жанубга, қуёшдан ғарбга”, Ўткир Ҳошимов. “Икки эшик ораси”.

Умид Аҳмаджонов – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

Саид Аҳмад. “Уфқ”, Александр Дюма. “Граф Монте Кристо”,
Ахбор Имомхўжаев. “Аср футболидаги асл қадрдонларим”.

Жаҳонгир Ғаниев – Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси

Габриэль Гарсия Маркес. “Ёлғизликнинг юз йили”,
Федор Достоевский. “Ўлик уйдан мактублар”, Михаил Булгаков. “Театральный роман”.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: