АҚШнинг Оклахома штати марказида яшовчи Кайлас Гивенс (Cillas Givens) болалигидан семиришга мойил эди. Вазни нақ 330 килога етгач, у билан ҳатто рафиқаси ва уч фарзанди ҳам гаплашмай қўяди. У умуман ҳаракатланмас, бир жойда ўтирар, кислород ниқоби орқали нафас олади.
Шундан сўнг Кайлас озишга қарор қилиб, жарроҳ Юнан Новзараданга мурожаат этади ва уни дарҳол госпиталга ётқизишади. Шифокор унга қатъий парҳез тутиб, фаол ҳаракат қилмаса тез орада вафот этишини айтди.
Орадан бир ой ўтиб, Гивенс 96 килога озади. Кейин эса физиотерапия ёрдамида яна 123 килограммдан халос бўлади.
Гивенс оиласига қайтиш учун озишда давом этди. Ниҳоят, унинг вазни 142 килограммга тушди.