24 май куни президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУга борганида университетнинг математика факултети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев академик лицей ўқувчиларини математикадан халқаро олимпиадага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россиядаги олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берган.
Унинг муваффақиятларини тинглаган президент ўша ернинг ўзида «Ўзавтосаноат» раисига Сардор учун автомобил ажратишга топшириқ берди. Шунингдек президент Халқ таълими вазирлигига бу талаба билан ҳамкорлик қилиш, тажрибасидан фойдаланишни ҳам тавсия этган.
Шундан сўнг Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментида етакчи мутахассис сифатида иш бошлади.
Сал аввал Халқ таълими вазирлигида Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилган бўлиб, унда олимпиада ғолиби бўлган ёшлар ишга қабул қилинган эди.