Корейс маънавий маданиятининг пойтахти сифатида танилган Жанубий Кореянинг Андон шаҳрида 2019 йил 27 сентябрдан 6 октябргача “Masks of women, and women in masks” деб номланган ниқоблар фестивали бўлиб ўтди.
Андон шаҳри йирик сайёҳлик ва маданий марказ сифатида танилган бўлиб, у ерда кўплаб қадимий анъаналар сақланиб қолган.
Миллий корея ниқоблари сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади. Фестивалда ўн учта давлатдан йигирма саккизта иштирокчи қатнашди.