Ишонч сари 10 қадам

Ҳаётингизга бир қарангчи: одамлар, нарсалар ҳаммаси сизга ёқаяптими? Ҳуу анави киши билан гаплашгач ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Кучга тўлами? Яхши! Бахтлими? Мукаммал! Бу киши биланчи? Сиқилган лимондекми? Асабийми? Унда нимага у билан мулоқотни, муносабатни давом эттирмоқдасиз?

Кўнглингиз тўла ҳаёт яшаш учун ўзингизга ишончингиз бўлиши лозим. Ўзингизга ишончни қозонишнинг эса ёш чегараси йўқ.
Одамлар турлича, кимдир ўзига ишончни она сути билан сингдиргандек, улар истаган ишларини хоҳлаган шаклда амалга ошира оладилар, қараб туриб ҳавас қилишни ҳам ҳасад қилишни ҳам билмайди киши. Баъзилар эса аксинча, орқада туришга ўрганган, оқим қаерга судраса ўша томонга оққан.
Аммо ҳар қанча оч қорним тинч қулоғим десакда, ҳар 10 кишининг 8 таси ўзига ишонч қозонишни истайди.

Аксар ҳолларда ўзига ишончи баланд кишилар бу ишончни осонликча қозонгандек кўринадилар. Аммо бугун ўзига ишонган ўша кишилар бир пайтлар орқада турган, кейин ўзини қўлга олиб ҳаракат қилган ва ҳолатни ўзгартирган. Чунки ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак. Ушбу 10 қоида сизга ҳам ўзингизга ишонч қозонишингизга ёрдам беради, деб умид қиламиз.
«Омадли кишиларда ҳам қўрқув, иккиланиш ва хавотир бор. Фақат улар бу ҳиссиётларга ўзларини тўхтатиб қолишга изн бермайдилар», – Т. Гарв Экер.

1. Истаган, орзу қилган ишингизни қилинг! 

Ишингизни сиздан юқори турган кимдир баҳолаши ҳақида ўйлашингиз билан ичингиз алғов далғов бўлиб кетадими? Ёқмасачи, кулсачи, энсасини қотирсачи, ойлигимни оширмасачи, лавозимимни кўтармасачи ва яна кўпгина одим отишдан тўхтатувчи хаёллар. Бу ҳис сизга танишми? Унда бу ҳисга қарамай, истаган, орзу қилган ишингизни қилинг! Ишонинг, биринчи ва иккинчи бора буни қилиш бироз қийин кечар, аммо ичингизни кемираётган иккиланишни ўлдиришнинг ягона йўли шу!

2. Катта-катта ва муҳим ишларни режалаштиришдан кўра, ҳар кунлик кичик-кичик ишларни режалаштиринг. 

Албатта, «Яхши ният – ярим мол», деган мақол қон-қонимизга сингиб кетган, аммо социологик тадқиқотларга кўра: ҳеч нарсага қарамай, бажаришингиз шарт бўлган муҳим ишлар — ишингиз унумининг белига тепар экан. Чунки, эслатма бўлиш ўрнига, босим ўтказадиган манбага айлади. Бундай режага қараб, ҳафсалангиз пир бўлади, ҳали биринчисини қилмадим, қачон иккинчисини қилиб улгураман, дея ўйлай-ўйлай стрессга тушганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз. Бу эса шижоатингизни синдиради.

Шунинг учун ҳар куни кечқурун кичик: 2 пунктли режа тузинг. Бири катта иш (жаа, катта бўлмасин), бири эса кичик. Қарабсизки, мақсадингиз сари яқинлашиш осон кечади. Чунки катта мақсадлар ҳам кичик одимлардан бошланади.

3. Ўзингизни қораламанг!

Ўзингизга бир четдан қарангчи: нималар ёқмади? Энди бу ёқмаган нарсани қандай қилиб ўзгартириш мумкин? Шахсиятингизда нимадир ёқмадими — бир зумда ўзгартиришга ҳаракат қилманг, балки уни бошқа томонга йўналтиринг. Масалан, асабийсиз — спорт залга боринг ва ичингиздаги барча ғазабни ўша ерда чиқаринг. Ҳамда бу сизга асабийлашганда қандай қилиб сокин қолишни ўргатади.

Тилингиз «ширингина» бўлса, бировни ғийбат қилишга эмас, ўз фикрларингизни чиройли ва ўткир шаклда ифода этиш санъатига айлантиринг.

Танангизда ўзингизга ёқмаган нарса бўлса, фазилатларингизга урғу берган шаклда кийининг. Ортиқча вазнингиз кўзингизга ботяптими? Ишдан пиёда қайтинг. Фақат шунақаман-да, дея тушкунликка тушиб яна ўша ўша камчиликларда давом этиш бир натижага олиб келмаслигини тушуниб етинг. Ҳаракатда баракат бор!

Ҳеч бир нарса ўзингизга ишончингизни янги, фойдали билим каби кўтармайди. Ҳамда янги нарса ўрганиш осон ҳам бўлиб қолди бунинг учун интернет кифоя ва қарабсизки, истаган йўналишингиз бўйича истаган нарсани ўрганишингиз мумкин.
Ўзингизга ишончингиз етарли даражада ортгунга қадар ишончингиз баланд каби кўрининг. Ичингиздан титраб турган бўлсангиз ҳам буни ташқарига чиқарманг. Шубҳага тушиб турганингизда ўзингиздан сўранг: бу ҳолатда шубҳа бўлмаганда эди, қандай йўл тутган бўлардим? Ва айтганингизни амалга оширинг.
Ҳаётингизга бир қарангчи: одамлар, нарсалар ҳаммаси сизга ёқаяптими? Ҳуу анави киши билан гаплашгач ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Кучга тўлами? Яхши! Бахтлими? Мукаммал! Бу киши биланчи? Сиқилган лимондекми? Асабийми? Унда нимага у билан мулоқотни, муносабатни давом эттирмоқдасиз? Атрофингиздаги нарсаларга қаранг: уйингизни кўринишидан кўнглингиз тўладими? Йўқми? Ўзгартиринг! Уйни эмас, уй ичидаги нарсаларни ҳеч бўлмаса жойини ўзгартириб янгилик киритиш мумкин-ку ахир!

Эээ, маслаҳатингдан ўргилдим, дейишга шошилманг. Бу хато 1 ҳафта кейин кимнинг ёдида қоладию, кимни безовта қилади? Хўп, янги тил ўрганаётган экансиз, унда гапирибсиз, кимдир кулибди ва сўнгра нима бўлибди? Ҳеч нима! Гапирмасангиз ҳам ҳеч нима бўлмасди, гапирсангиз ҳам ҳеч нима бўлмади. Фақат сиз бундан фойда топдингиз! Ҳаракат қила бошладингиз, ўз хавотирларингизни енгиб ўтдингиз. Бундай хавотирлар ва кераксиз: «ким, нима деб ўйлайди»лар, билан ҳаётингиздаги кўп нарсага эга бўлмасдан йўқотасиз! Туринг ва қилинг, кулишса кулишибди, сиз ҳам кулинг ва давом этинг.

9. Салбийликни тўхтатинг!

Ўз ўзингизни еб бошладингизми, дарров бошқа нарсага эътиборингизни қаратинг. Ўзингиз ҳақингизда ёмон ўйлаб бошладингизми, кулгили бирор нарсани ёдга олинг. Ўз ўзингизга ёмон башорат беришни бас қилинг.

10. Ички «шер»ингизни топинг

Қани бир ойна олдига боринг-да, шер каби наъра тортингчи. Бу кулгилимас, ойнадаги аксингизда ички шерингизни кўра билинг. Кучли, ўзига ишончи баланд. Танингиз куч ва ишонч билан тўлаётганини ҳис қилинг, наъра тортинг. Қанчалик ўхшаш ёки баланд бўлиши муҳим эмас. Энергияни ҳис қиляпсизми? Бу куч ҳар қандай муаммоларни енгиб ўтишда сизга ёрдам беради.
Олға!

@ҳаёт мактаби

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: