Бу ҳақда Россия давлат ривожланиш корпорацияси пресс-релизида хабар қилинган, деб маълум қилди Дарё.
2020 йил апрелда «ВЭБ.РФ» ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзбекистон миллий банки) мазкур электровозларни етказиб бериш бўйича кредит шартномасини имзолаган.
«Ўзбекистон — ‘ВЭБ.РФ’нинг экспорт лойиҳалари бўйича етакчи ҳамкорларидан бири. Ўзбекистон миллий банки эса ишончли ҳамкорлар сафига киради. Россия—Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида РФ иқтисодий институтлари қиймати 188 миллион еврога тенг 4 та кредит келишуви имзолаган. Тошкент метрополитени учун вагонлар етказиб бериш, шунингдек, энергетика объектларини модернизация қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ‘ВЭБ.РФ’нинг Ўзбекистондаги бир нечта лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ишлари муваффақият билан амалга оширилмоқда», — деган «ВЭБ.РФ» банки раисининг ўринбосари Даниил Алгульян.
Шунингдек, «ВЭБ.РФ» пресс-релизида Ўзбекистон миллий банкининг мамлакатдаги банк тизимининг 24 фоиз активларига эгалик қилиши, бугунги кунда банкнинг капитали 1 миллиард 380 миллион АҚШ доллари экани, Standard&Poors бўйича рейтинги суверен Ўзбекистон рейтингига мутаносиб эканлиги қайд этилган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди
