Ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратишлари мақсадида “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилди.
Бунда умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби маълум қилди.
Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.
Босқичма-босқич ўқитувчилар ва мактаб жамоаси фаолияти хужжатларни тўлдиришига қараб эмас, балки мактаб битирувчиларининг ҳаётда муваффақиятга эришишлари билан баҳоланишга ўтилади.