Иркутск вилоятидаги Байкал кўлида салонида чет элликлар бўлган автомобиль муз остига чўкиб кетди.
ФВВ маълумотига кўра, воқеа Иркутск вилоятининг Хобой бурни ҳудудида юз берган. Nissan Patrol автомобилида мустақил саёҳатга чиққан чет элликлар музлаган Байкал кўли устида ҳаракатланган. Сайёҳ аёл машинадан тушиб, атрофни расмга тушираётганида автомобиль остидаги муз ёрилиб кетиши оқибатида машина сувга ғарқ бўлган.
Салонда бўлган яна икки эркак машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Улар соҳилгача пиёда етиб олишган. Бироқ улардан бири – 1951 йилда туғилган одам иккинчи даражадаги музлаш олди.
ФВВ Байкалда ўртача суткалик ҳароратнинг ўзгариши, кучли шамол ва сейсмик фаоллик туфайли хавфли музлаш вазияти юзага келганидан огоҳлантирмоқда. Бу ерда муз қалинлиги 10 см дан 60 смгача ўзгариб туради.