Россия фанлар академияси конструктор-технология информатикаси институти олимлари инсонда жарроҳлик амалиётини ўтказувчи жарроҳ-роботни ишлаб чиқишди. У Американинг «Да Винчи» аппаратидан самаралиро бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Замон ёзди.
Олимлар лойиҳа устида ишлашни 2014-йилда бошлашган. Улар Америка ишланмасини кўчириш ёки модернизация қилиш ғоясидан воз кечиб, ўз ғояларини ҳаётга жорий қилишга қарор қилишди. Улар тиббий технологиялар ҳаракатини тизимга солишди ва бунинг ёрдамида робот фукцияларини кенгайтиришга ва унинг ҳаракатлари аниқлигини оширишга эришишди.
Ишланма ҳайвонлардаги операцияларда муваффақиятли синовдан ўтди. 2022-йилнинг кузида бу технологияни одамларда ҳам синаб кўриш бошланади.