Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг навбатдаги конференциясида маълум қилинди.
Шунингдек, конференцияда “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН. ЯНГИ НИГОҲ” Миллий медиа дастури ҳамда ЎзЭОАВМА ва унга аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига мўлжалланган Ривожланиш дастури вазифалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан ЎзЭОАВМА Бошқруви раиси Ф.Абдухолиқов, ассоциация бош директори Ж.Сафоев, Экспертлар кенгаши раиси Ш.Ғуломов ва бошқалар сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётгании, мамлакатни ҳар тарафлама ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини кучайтириш, мулкчилик шаклидан қатъи назар медиа-бозорда улар учун тенг шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни шакллантириш сингари масалалар бўйича тўхталиб ўтишди.

Мазкур миллий медиа дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, ЮНЕСКО ва Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари сингари бир қатор давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

“Янги Ўзбекистон янги нигоҳ” медиа дастури ўз ичига Ўзбекистон электрон оммаваий ахборот воситалари (ЎзЭОАВМА) фаолиятини кенгайтириш, Ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик, Республика ҳудудидаги нодавлат электрон ОАВларни янада ривожлантириш, ёш журналистлар учун кенг имкониятлар яратиш, етук мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, фаол журналистларни рағбатлантириш, хорижий жамоатчиликни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида ўтказиладиган тадбирлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича хабардорлигини ошириш, шунингдек, бу йилги сайловолди кампаниясининг хорижий ОАВларда холисона ёритилиши таъминлаш, Ўзбекистон Президентининг фан, маданият ва санъатни ривожлантириш, маданий меросни сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш юзасидан амалга ошираётган ислоҳотларини, миллий ва халқаро жамоатчиликни Янги Ўзбекистоннинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, Учинчи ренессанс ғояларини оммалаштиришдаги ҳиссасини кенг ёритиш сингари бўлимлардан иборат бўлиб, жами 60 та лойиҳани қамраб олади.

Мазкур режада мамлакатимизда 13 та нодавлат телеканалар дастурларини ўз ичига оладиган “Ўзбекистон нодавлат телеканаллар телептармоғи – ЎзНТТ телеканалини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Янги телеканал фаолиятини йўлга қўйиш орқали ҳудудий телевизион каналлар дастурларини турли мазмундаги ранг-баранг кўрсатувлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, телесериаллар билан бойитиш кузда тутилмоқда.


–Конференцияда ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга ҳам жавоб топдик, — дейди “Nasaf TV” телеканали ва “Nasaf FM” радиоси директори Дилноза Мамадалиева. – Хусусан, янги дастур асосида нодавлат телеканаллар тармоғи – ЎзНТТ мамлакатимиз миқёсида фаолият кўрсатувчи янги телеканал сифатида ташкил этилаётгани, ҳудудларда тайёрланаётган қизиқарли лойиҳаларни бутун мамлакатимиз томошабинлари аудиториясига етказиш имконияти юзага келгани бизни янада қувонтиради.

Конференцияда “Реклама тўғрисидаги қонун”га ўзгартириш ва қўшимчилар киритиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқиш, телерадиканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг янгиланган таркиби ва низомларини тасдиқлаш, ЎзЭОАВМАга янги аъзоларни қабул қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бугунги кунда бутун дунёда, жумладан мамлакатимизда интернет журналистикаси кенг ривожланмоқда. Ҳар йили юртимизда янги-янги ахборот сайтлари рўйхатдан ўтказилмоқда.

Хусусан, ЎзЭОАВМА бош дирекциясига бир қатор сайтлар раҳбарлари ихтиёрий тарзда аъзоликка қабул қилишни сўраб мурожаат қилишган. Шу боис, ЎзЭОАВМА Низомига бир қатор ўзгаришлар, жумладан ахборот сайтларини ҳам қабул қилиш масаласи киритилди.
Конференция ЎзЭОАВМАнинг янги таҳрирдаги Низомини, шунингдек ассоциациянинг бошқаруви, экспертлар кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари тасдиқланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: