Нега коронавирусдан даволангандан кейин ҳам тест мусбат натижа кўрсатади?

Маълумки, баъзида бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайгандан кейин ҳам унда (ПЗР) тест мусбат натижа кўрсатади. Хўш, бу нима билан боғлиқ? Умуман олганда (ПЗР) тест қанча вақтгача мусбат бўлиши мумкин?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Раъно ҚОСИМОВА жавоб берди:

— Одатда кўпгина беморларда коронавирус касаллигининг 10-14 кунидан кейин бурун ва халқумдан олинган (ПЗР) тест манфий натижа кўрсатади. Лекин айрим пайтларда мазкур тест натижаси мусбат бўлиши ҳам мумкин. Яъни, баъзида шундай беморлар бўладики, бу ҳолат уларда бир, ҳатто икки ойгача  ҳам давом этиши мумкин. Хўш, бу нима боғлиқ?! Аввало бемор даволангандан кейин ўзини бутунлай соғлом ҳис этсаю, унда (ПЗР) тестдан сўнг “COVID-19” вируси аниқланса, бу унда кам миыдорда вирус қолдиқлари борлигини билдиради. Шундай бўлса-да, бундай инсонлар ён-атрофидагилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмайди. Яъни, бу пайтда беморнинг бурни ва ҳалқумида “COVID-19” вируси юкламаси кам миқдорда бўлиб, одамларга юқмайди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) вируснинг РНКсини аниқлаб берувчи тест ҳисобланиб, жуда юқори натижа кўрсатади. Ушбу тест нафақат тирик, балки организмдаги ўлик вирусларни ҳам аниқлай олади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: