Хоразм вилоятида “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги расмларни ўчириш эвазига пул талаб қилган товламачи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда бу ҳолат аниқланган бўлиб, фуқаро М.Б. фуқаро С.нинг номига очилган “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасида тарқатилган С.ни обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқародан пул талаб қилган. У акаси М.Б. орқали 5 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди