Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан, 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 110 минг сўм) миқдорида.
Шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналистлар салоҳияти оширилди
-
Ромитанда «Межик-Сити» андозасидаги сайилгоҳ қурилмоқда
-
Бухородаги корхона хорижлик сайёҳлар учун палаткалар экспорт қилмоқда
-
Юртимиз тинчлиги ҳар қандай бойлик ва эркинликлардан муҳим
-
Кинематография агентлиги олийгоҳга ёшлар фильмлари учун 1 миллиард сўм ажратади