Туркия ўз ҳудудини тарк этаётган суриялик қочқинлар учун 200 мингта уй қуриб бермоқчи. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди, дея ёзмоқда «Замон»нашри.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Туркияда 3.7 миллион суриялик қочқин яшайди. Уларни бутун мамлакат «ўз биродари» деб ҳисоблайди.
Бундан олдин Анқара Идлибда сурияликлар учун 100 минг уй қурилишини маълум қилганди. Қочқинлар масаласи доимий равишда турк ҳукумати диққат-марказида туради. Эрдоған уларни мажбурий равишда кўчирилмаслигини таъкидлаган.