Туркия ҳукуматини бошқараётган Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) раҳбарининг ўринбосари, собиқ бош вазир Бинали Йилдиримнинг ушбу сўзларини Sözcü газетасига манбасига таяниб ЎзА келтирмоқда.
«Қора денгизда табиий газ захираси ҳозир 540 миллиард куб метрга баҳоланмоқда. Бу ҳали бошланиши. Қора денгиз жаҳоннинг газга бўлган эҳтиёжини 45 йил давомида таъминлай олади», — деди у.
Қора денгизда йирик газ захираси топилгани ҳақида Туркия ҳукумати 2020 йилда эълон қилган эди. Энг катта газ захираси «Сакарья» конида топилган. Ўшанда ушбу конда газ захираси 400 миллиард куб метрдан ошиши айтилган эди.
Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез Kriter журналига интервью берганида мазкур конни ўзлаштириш 2023 йилга мўлжалланганини ва газ қазиб олиш миқдори кунига 40 миллион куб метрга етказилишини маълум қилган эди.