1990 йилда туғилган Н.С. 2020 йилда Сурия ва Туркияда фаолият юритаётган «Тавхид ва жиход катибаси» халқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан Интернет тармоғи орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг таъсирида Туркияга борган. Сўнгра, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурия ҳудудига ўтишга уринган вақтида Туркия чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Бироқ, Н.С. яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам жиноий фаолиятини давом эттириб, Интернет орқали «Тавхид ва жиход катибаси» террорчилари билан алоқани қайта тиклаган, уларнинг ғояларини қўллаб келган ҳамда ўз яқинлари орасида ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Н.С.га нисбатан инсонпарварлик тамойили асосида «Тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган. Бироқ, Н.С. бу сафар ҳам ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан Суриядаги ҳамфикрлари сафига қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан яширинча чиқиб кетишга уринган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Бир неча маротаба имкон берилган бўлсада, тўғри хулоса чиқара олмаган Н.С.га нисбатан суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг! Фарзандларингиз ва яқинларингиз тақдирига бефарқлик уларнинг бузғунчи кучлар қурбонига айланишига сабаб бўлишини унутманг.