У Испанияда китоб чоп этиш даври бошланишидан тахминан ярим аср олдин яратилган ва уни нашр этиш бир ярим асрдан кейин амалга оширилган.
Бугунги кунга қадар қўлёзманинг иккита рўйхати маълум. Иккаласи ҳам Испания Миллий кутубхонасида сақланмоқда.
«Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг Испанияга ташрифи давомида ушбу ноёб асарларни ўз кўзимиз билан кўриш, шунингдек, Испания Миллий кутубхонаси қўлёзмалар бўлими директори, Хавьер Докампо Капилла билан музокара ўтказиш имкониятига эга бўлдик. Ўтказилган музокара натижаларига кўра, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига кундаликнинг қўлёзма нусхасини яратиш ҳуқуқи берилди”, — дея таъкидлади «Mueller&Schindler» нашриёт уйи Президенти Шарлотта Крамер.
Қўлёзма нусхаси Австриянинг «Muller & Sсhindler» нашриёт уйи ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси билан ҳамкорликда нашр этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихи ва унинг буюк шахсларига бағишланган ажойиб асарларни қайта нашр этиш лойиҳаси Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятининг янги йўналиши ҳисобланади.