Йил давомида бутун юртимизнинг қатор вилоятлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида манавий-маърифий тадбирлар ва ижодий кечалар ўтказиб келинмоқда.
Айни кунда вилоятда жорий йилнинг 14-19 ноябрь кунлари Жиззах вилоятида ташкил этилиши режалаштирилган “Кинокарвон” тадбирлари бошланди. Ҳозирда Жиззах вилоятининг турли ҳудудларида Дилором Каримова, Муҳаммадсоли Юсупов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Ҳилол Насимов, Фотима Ражаметова, Фарҳод Худойбердиев, Рихсивой Алиев, Эгамберди Раҳимов, Абдухалил Мингноров, Анвар Азимов, Умид Шодмонов, Улуғбек Юнусов, Хушнуд Сайфутдинов, Азизбек Қобилов, Акром Аҳмедов, Мавжуда Муртозоева, Рихстилла Абдуллаев ва Фотиҳ Насимов каби таниқли киноижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятидаги “Кинокарвон” тадбирлари 19 ноябрга қадар давом этади.