Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Тошкент маданият маркази билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастури қўшма танлови асосида “Коррупцияга қарши курашда назорат ва матбуотнинг ўрни” лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ўқув семинари ташкил этилди.
Унда Инсон ҳуқуқи маданият маркази директори Ихтиёр Умаров, БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги маслаҳатчиси Хачик Харутюнян, БМТ ТД “Ўзбекистонда самарали, ҳисобот берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси компанент раҳбари Нодира Зикриллаева, Коррупцияга қарши курашиш Тошкент вилояти ҳудудий кенгаши аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли, журналистик суриштирувнинг ҳуқуқий асослари, оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали коррупциянинг олдини олиш ҳамда ҳалолликни шакллантириш механизмлари тўғрисида маърузалар тингланди.
Семинар давомида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.