Ушбу 10 қисмли бадиий сериалнинг мақсади: кино сериалда ички ишлар органларини хизмат фаолиятини кенг очиб бериб, ўзига ҳос оғир хизматда уларнинг ушбу вазиятдан қандай чиқиши, ҳалқимиз тинчлиги ва осойишта ҳаёти учун жонини беришга тайёр эканлиги, уларнинг профессионал тайёргарлиги ва ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мазкур соҳага қаратаётган эътиборлари ва олиб борилаётган катта ислоҳатларини очиб беришга қаратилган.
Фильмнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, наркотрафиканинг исканжасига тушмасликлари, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, ички ишлар соҳасида хизмат қилувчи профессионал кадрлар этиб тайёрлаш, қолаверса, мазкур соҳага қизиқишларини оширишдан иборат. Воқеалар Тошкент шаҳрида юз беради.
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув тезкор вакили капитан Рустам Қодиров профессионал тайёргарликка эга, мазкур соҳада ўзига ҳос тажриба ва тактикага эга ходим. Барча оғир жиноятларни тез ва иссиқ изидан очиш борасида касбдошлари орасида ҳурмат қозонган бўлиб айниқса, унинг бошлиғи жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи подполковник Равшан Ўринов унинг иқтидорига кўп йиллардан бери ишонади ва унга энг муҳим вазифаларни топширади.
Капитан Рустам Қодировга шаҳарда номаълум сабабларга кўра ваҳшиёна ўлдириб кетилган таниқли бизнесмен оиласининг қотиллик жиноят ишини очиш топширилади. Оиланинг 3 нафар аъзоси ўлдирилиб, 6 ойлик чақалоқ эса ўғирлаб кетилган. Ҳаёт тажрибасида бундай жиноятга дуч келмаган капитан Қодиров дарҳол ишга киришади. Аммо жиноятчи ҳам оддий эмас, профессионал бўлиб, ўзидан из қолдирмайдиганлардан. Капитан Қодиров ишга қанчалик киришгани сари, мазкур жиноят орқали бошқа жиноий қилмишлар ва жиноий гуруҳлар аъзолари аниқланади. Иш шу даражага тақаладики, капитан Қодиров боши берк кўчага кириб қолади, мазкур жиноят билан унинг ўтмиши боғлиқлиги маълум бўлади. Мазкур гуруҳлар ортида капитан Қодировга тегишли бўлган шахслар номоён бўлади.
Қодировнинг ҳамкасби – катта лейтенант Лола Махсудова, ўзига ишонган, иродали ва ғайратли ходим. Капитан Қодиров билан кўп йиллардан бери хизмат қилади ва унга ҳурмати чексиз. Аммо катта лейтенант Махсудова ишга киришиб мазкур ишда айнан капитан Қодировнинг ўзи аралашганликда гумонлари пайдо бўлади ва ҳамкасби майор Усмонов Санжар билан бирлашади.
Майор Усмонов ўз устида ишловчи, ўзининг тактикасига эга, иқтидорли тезкор вакил бўлиб, капитан Қодировни олдиндан суймайди. Иш чигаллашиб, орага капитан Шерзод Сиддиқов киради. Капитан Қодиров жиноятни очишга қанчалик ҳаракат қилмасин, жиноий гуруҳ унинг режаларидан аниқ воқиф бўлаётганликларини ва вақтида чора кўраётганликларни тушуниб етади. Капитан Қодиров ўзининг ичида “каламуш” борлигини лекин айнан ким эканлигини аниқлашга киришади. Катта лейтенант Лола Махсудова, майор Усмонов, капитан Сиддиқов, ҳатто Бошлиқ подполковник Равшан Ўриновда капитан Қодировнинг ўзига шубҳа уйғонади… Видео:
Cериал бош рол ижрочилари: Жамшид Асадов, Эркин Бозоров, *Антон Пахомов, Феруза Юсупова, Нигина Анарбаева, Борис Гафуров, Нигора Каримбаева, Аброр Йўлдошев, Анастасис Дмирополис.
Россия Федерациясидан махсус асосий роллардан бирини ижро этиш учун таклиф қилинган актёр Антон Пахомов “Офицер 55” фильмида бош роллардан бирини ижро этган. Антон Пахомов 3 маротаба Россия Федерацияси (золотая маска) совриндори.
Фильм ҳамкорлари “Узкабель”, “Nefis”, “TOKU Tashkent”, “FDG.uz”, “Imperial Hause”
Тез орада кино сериалнинг расмий трейлери тақдим этилади.
“Офицер 55” кино сериали – 10 қисмли бадиий фильм.
Жанр: криминал, детектив, триллер. Ҳар бир серия 45 дақиқадан.
Жами – 450 дақиқа.
Лойиҳа раҳбарлари:
Ўзбекистон кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликов
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатов
Бош маслаҳатчи Равшан Султанходжаев
Маслаҳатчи Баҳром Бегалиев
Бадиий рахбар Нилуфар Исаханова
Координатор Жавлон Умаралиев
Фильм ижодкорлари:
1. Продюсерлар Дилбар Юсупова, Жамшид Асадов
2. Постановкачи режиссёр ва креатив продюсер Рустам Мелиев
3. Постановкачи оператор Диёр Адашев
4. Бош рассом Рустам Мирзаев
5. Сценарий муаллифи Асрор Толипов
6. Либослар бўйича рассом Сожида Хасанова