Кучли вайронкор зилзила оқибатида жойларда қурбонлар сони ҳозирда 1650 нафарга етди, яна 11 мингдан ортиқ инсон тан жароҳати олди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Ҳожа маълум қилди.
Қаҳраманмараш, Килис, Диёрбакир, Адана, Османия, Газиантеп, Шонлиурфа, Адияман, Малатя ва Ҳатай вилоятларида 5606 та бино вайрон бўлган.
Туркия билан бир вақтда Сурияда ҳам кучли ер силкинишлари кузатилди. Бу мамлакатдаги зилзила қурбонлари сони 538 нафарга етди
«Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятларида 538 киши ҳалок бўлди, 1353 киши яраланди»,-дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги, шу билан бирга бу рақамлар ҳали якуний эмаслигини таъкидлади.
Туркия ва Сирияга бутун дунё давлатларидан қутқарувчилар ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилмоқда.