Блогерлар нега ҳибсга олинмоқда?

Касб эгалари ӯз масъулиятини ва этика чегарасини яхши билишлари, жамият олдидаги бурчларини чуқур тушуниб, фаолият олиб боришлари керак.

Масъул органларнинг кузатув ва суриштирувларида маълум бўлишича, айрим блогерлар ва касб этикасини унутган журналистлар мансабдорларни танқид қилиш билан қўрқитиб, улардан моддий маблағ ундиришни тирикчилик манбаига айлантиришган.

Тӯғрисини айтиш керак, журналистика ҳақида етарли маълумоти бӯлмаган бу “кӯча блогерлари” баъзи амалдорларга қӯрқув сола бошлагани кӯпчиликка сир эмас. Негаки амалдорлар ӯзлари йӯл қӯйган айрим хато-камчиликлардан юқори ташкилотлар ва кенг жамоатчилик хабардор бӯлишини исташмайди. Ушбу масала улар учун ҳаёт ва мамот масаласи. Бу эса ижтимоий тармоқларда яхши ӯрнашиб олган “блогер болалар”га мӯмайгина пул топиш учун жуда қулай имконият, назаримизда.


Товламачилик қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган Абдуқодир Мӯминов ҳам (суратда) “Озодлик” радиосига берган интервюсида ҳар бир тайёрлаган видео лавҳаси учун хизмат ҳақи олишини айтганида журналист Сарвар Усмон каби камина ҳам таажжубланган эдим. Сабаби, блогерларни кӯпчилик журналист деб тасаввур қилади.

Лекин бу “кӯча болалари” Ӯзбекистонда энди-энди пайдо бӯлаётган ҳақиқий журналистикага соя солаётгани, бетарафлик, холислик, ҳалоллик, профессионаллик каби чин матбуот асосларига зид иш қилишаётганини кӯпчилик тушуниб етмаяпти.

Бир вақтнинг ўзида ўнга яқин блогерларнинг ҳибсга олиниши бир қарашда уларга қарши жиддий кураш бошлангандек тасаввур пайдо қилади. Ажабланарлиси, қӯлга олинганларнинг аксарияти товламачиликда гумонланмоқда.

Бир йил ичида уч мингга яқин катта-кичик амалдорлар устидан коррупция, порахӯрлик, ӯз мансабини суъистеъмол қилганлик айблари билан жиноий иш очилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аслини олганда бугунги кунда “ӯртакашлик” қилиб, одамларни қақшатиб келаётган айрим блогер ва “журналистлар” ҳам улкан коррупция машинасининг кӯзга кӯринмас майда қисмларига айланиб улгурганлиги маълум бўлмоқда.

Тӯғри, блогерлар журналист эмас, бироқ, улар интернет орқали кенг жамоатчиликка тарқатаётган ҳар бир маълумотининг тӯғри ёки нотӯғрилиги учун журналистлар каби масъул ҳисобланади. Агар блоггер ӯзи тӯплаган материалдан товламачилик, таҳдид ва бошқаларга босим ӯтказиш учун фойдаланса, у албатта қонун олдида жавоб беради.

Европада ҳар бир инсон ӯз ҳақ-ҳуқуқи учун курашади. Ӯз шаънини мустақил ва бетараф судлар орқали ҳимоя қилади. Бу фуқаролар учун оддий ҳолат. Ӯзбекистонда ҳам судлар мустақил бӯлса, ҳар қандай инсон ӯз ҳақ- ҳуқуқини тиклаш учун ишонч билан маҳкамага мурожаат қилиши мумкин бӯларди.

Ҳозир секин-аста судлар мустақиллиги учун дастлабки қадамлар қӯйилаётгани қувонарли албатта.

“Буюртма айбловлар” сабаб олдинги ҳукумат даврида қамалиб кетган журналистлар кӯп эди. Янги ҳукумат даврида эса блогер ва журналистларга катта имкониятлар яратиб берилди, лекин уларнинг айримлари бундан ўз манфаати йўлида унумли фойдаланмоқда

Олдин судлар аксарият ҳолларда ёпиқ эшиклар ортида кечарди, ҳозир эса суд жараёнлари журналистлар ва кенг жамоатчилик иштирокида ӯтмоқда. Демак, айни вазиятда жиноий ишларни сохталаштириш ва сӯз эркинлигини бӯғиш жуда қийин.

Шу боис, асосли далиллар бӯлмаса, блогерлар, айниқса, журналистларни маҳкама залигача олиб келишга ҳеч кимнинг журъати етмайди.

Журналистлар бундан кейин ӯз касб масъулиятини ва этика чегарасини яхши билишлари, жамият олдидаги бурчларини чуқур тушуниб, фаолият олиб боришлари керак.

ФБ дан олинди

Аноним

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: