Денов туманида фуқаро милодий I-II асрларга тегишли катта хумни топиб олди.
Денов тумани “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилди.
Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинди.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хум милодий I-II асрларга тегишли экани тахмин қилинмоқда.