Саволга ЛОР шифокори Р. ХЎЖАЕВА жавоб беради.
— Томирларни торайтирадиган дориларни қанча муддат қўллаш мумкин мумкин?
Сайёра, Риштон тумани
— Замонавий илм-фан бунга жуда оддий жавоб беради. Агар ножўя таъсирлар кузатилмаса, томирларни торайтирувчи воситаларни 7-10 кун давомида қўллаш мумкин. Бу воситаларни шу айтилган муддатдан кўпроқ қўллаш шиллиқ қаватда қайтарилмас ўзгаришларга олиб келиши, хусусан ўрганиш юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Бу ҳолатда даволаниш қийин кечиши мумкин.
Қўшимча сифатида таъкидлаш керакки, тумовни яхши қиладиган томчи воситаларидан ташқари, томир тоайтирувчи дори препаратлар артериал қон босимини кўтариш, қон айланишини яхшилаш, жарроҳлик амалиётида кўп қон йўқотишнинг олдини олишда қон босимини назорат қилиш каби мақсадларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Гулшан тайёрлади