Мобил телефон ўқувчи учун зарарми?
Ҳозирда телефон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. У орқали ахборот оламиз, яқинларимиз билан мулоқот қиламиз ва билимларимизни оширамиз. Бироқ телефондан нотўғри фойдаланиш, айниқса мактабда, жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дарс вақтида айрим ўқувчиларнинг эътибори ўқитувчида эмас, балки телефонда бўлиб қолмоқда. Шу ўринда таълим жараёнида телефон ва интернетни бутунлай чеклаш тўғрими?
Мобил телефон дарс жараёнида ўқувчиларнинг диққатини чалғитади, натижада мавзу тўлиқ ўзлаштирилмайди ва баҳолар пасаяди. Бундан ташқари, телефондан ортиқча фойдаланиш кўзнинг чарчаши, вақтни беҳуда сарфлаш ва билимга бўлган қизиқишнинг камайишига олиб келади.
Ozarbayjon madaniyatining tarixiy ildizlari va qadriyatlari
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
В Ташкенте состоялась презентация изданий, посвящённых азербайджано-узбекским литературно-культурным связям