Ҳар бир инсон ёши улғайиши билан ўз соғлиғи ҳақида жиддий ўйлаши керак. Шифокорлар ҳаётингизни узайтирадиган ва соғлиғингизни ҳимоя қиладиган оддий ҳаёт қоидаларини тавсия қилади. Aйниқса 40 ёшдан ошган эркаклар бунга алоҳида эътибор қаратмоқлари лозим. Қирқ ёшдан кейин эркакларда бир нечта ҳалокатли ҳолатлар бўлиши кузатилади. Улар аллақачон патологоанатомларга яхши танишдир.
Сиз ҳам ўзингизни текшириб кўрингчи, эҳтимол сизда ҳам қуйидаги ҳалокатли ҳолатлар мавжуд бўлиши мумкин.
Патологлардан 40 ёшдан ўтган эркаклар соғлиғидаги бузилишлар ҳамда ўлимга олиб келувчи омилларни сўрашса булар асосан — ортиқча вазн, артериал гипертония, 2-тип қандли диабет ва қон томир атеросклерозини айтишади. Бунга яна бешинчиси – дангасаликни қўшса бўлади.
Қорин ҳажмини кичиклаштирувчи, қондаги қанд ва холестерин миқдорини мўътадилловчи, умуман олганда соғлиғингизни яхшилашга ёрдам берадиган оддий ва самарали жисмоний машқлар мавжуд.
Ортиқча вазн: Йиллар давомида табиий равишда ёғ тўпланиб боради. 40 ёшга келиб 18% фаол мушак ўрнига қон томир ва мускулларнинг меъёрий ишлашига тўсқинлик қилувчи ёғ қатламлари ўсади. Шундан кейин инсонлар ушбу ҳолатлардан қутулиш мақсадида парҳез, очлик ё югуриш билан машғул бўлишади.
Қандли диабет: Бу дард билан касалланганларда қон айланиши ёмон бўлади. Капиллярлардаги қон оқимини яхшилаш учун мушакларни кўп ҳаракатлантириш керак, бунинг учун жисмоний машқлардан фойдаланмоқ даркор. Ялангоёқ юриш, товонни кўтариб тушириш, оёқ бармоқларини букиб-ёзишлар тавсия этилади.
Aтеросклероз — бу жисмоний камҳаракат шахсларда қон оқими сустлиги туфайли холестерин қон томирларининг ички юзасига ўтириб қолишидир. Қон томирининг ички деворлари торайиши билан ундан маълум вақт ичида ўтадиган қон ҳажми ҳам қамаяди. Ва ўз навбатида бу томир қон билан таъминлайдиган аъзо ҳам, қон орқали нормадан камроқ озиқ-моддалар ва кислород ола бошлайди. Натижада аъзо ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди, озиқ-моддалар етишмаслиги сабабли аста-секинлик билан, тўқималари ўлади
Гипертония – бу артериал қон босимининг 140/90 мм симоб устунидан юқори бўлиши. Бунда қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши кузатилади. Юқори қон босими юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Дангасалик камҳаракат, кўп ётадиган инсонларнинг, буни оқибатида ўзига турли хил касалликларни тўплайдиган одамларнинг доимий руҳий ҳолатидир. Дангасалик — бу юқоридагиларнинг барчаси. Бу ортиқча вазн, қон босим, диабет, шунингдек атеросклероздир.
Муаммонинг ечими
Aйнан 40 ёшдан кейин эркакларнинг соғлиғини сақлаш учун учта асосий вазифа мавжуд:
1) Aэробик машқлар – бунинг учун хафтада 3 марта яхши терлаш ҳолатига қадар юриш,
ёки кардиотренажорда машқ қилиш, велосипед миниш, сузиш, камида 15 дақиқа давомида скандинавча юриш. Aгар бу машқлардан сўнг юрак уриш сони дақиқасига 140 зарба бўлса ҳавотирга ўрин йўқ — бу нормал ҳолат ҳисобланади.
2) Рационал овқатланиш — очлик ва иштаҳани бошқариш қобилияти. Ҳеч қачон истамаганингизда овқатланиш учун ўтирманг ва ўта тўйиб овқат истеъмол қилманг. Бунинг учун овқатланишдан аввал мева қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Aгар сиз соат 22 да ётиб ухлашга одатланган бўлсангиз, унда соат 18 дан кейин овқатланиш зарарли эканлигини унутманг.
3) Жисмоний машқлар. Фақат жисмоний машқларгина ёғни сарф бўлиши, еришига ёрдам беради. Шунинг учун жисмоний юкламалар ёрдамида мушаклардаги ёғларнинг сарф бўлишига эришмоқ керак. Кўп вақт ўтириш қон айланиши бузилишига ҳамда оёқ ва қорин мушаклар фаолиятини етарли ишламаслигига олиб келгани боис гипертения 40-45 ёшдан ошган эркакларда авж олади. Шунинг учун ушбу соҳаларда қон айланишини яхшилаш мақсадида: ўтириб туриш ва танани орқаси билан ётган ҳолатда гавдани кўтариб тушириш машқлрини бажармоқ керак. Сизга ҳар куни бошдан-оёқ совуқ душ қабул қилишни маслаҳат бераман.
40 ёшдан кейин ҳам соғлом бўлишни хоҳлайсизми? Унда ўзингизни мажбурлашингиз керак. Дангасаликка йўл қўйманг. Юқорида тавсия этилган ва шунга ўхшаш машқларини бажаринг ва соғлом турмуш тарзини олиб боринг!
С.Т.Юсупов, патолог