Вакцина нимага керак?
Савол: Коронавирусга қарши вакцинани олиш нечоғлик аҳамиятли? Шу ҳақда батафсилроқ маълумот берсангиз…
– Албатта, вакцина олиш жараёнлари мажбурий эмас. Бироқ бир нарсани унутмаслик лозим. Фуқаро касалликни бошидан кечирган тақдирда ҳам вирусга қарши ҳосил бўлган иммунитет оз муддатли ҳисобланади. Агар вирусдан бутунлай холис бўлишни истасак, жамоавий иммунитетни шакллантиришимиз керак. Бўлмаса, вирус ўзи учун яшашга жой излайди, ҳимоясиз қолган иммун тизимини ишғол этади. Натижада касалликка қарши ҳимояланмаган одамларда вирус қўним топади. Худди боғланган занжир каби ўз ишини бажарадагина вирус ҳар бир инсон соғлиғига ва унинг яқинларининг саломатлигига катта хавф солиши маълум.
Қонда қанд миқдори баланд бўлса вакцина мумкинми?
Савол: Қандли диабетнинг 2-туридан даволанаман. Ҳозирда қонимда қанд миқдори 15 кўрсатгични кўрсатмоқда. Бундай ҳолатда коронавирусга қарши вакцина олишим мумкинми?
– Авваламбор, ҳозирги кунда 65 ёшдан юқори аҳоли ҳамда тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Қандли диабет касаллиги кузатиладиган беморлар хавф гуруҳига мансубдир. Уларни эмлаш вакцина билан эмланишнинг иккинчи босқичида йўлга қўйилади.
Айнан қандли диабет касаллиги билан бирлашган коронавирус салбий оқибатларни олиб келганлиги барчага аён. Бундай касалликлар билан оғриган фуқаролар шифокор томонидан буюрилган дори-дармонларни қабул қилиб борса, қонда қанд миқдори ўсиб бормасагина оилавий шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, албатта, вакцина олишлари керак.
Агар сизда ҳам коронавирусга оид вакцина бўйича савол бўлса +998 90 905 02 84 рақамдаги телеграмга ёзиб юборинг. Саволларга жавобларни manzur.uz сайтида ўқийсиз.