Ёз кунлари табиат қўйнида дам олишни истайсизу, аммо чивинлар чақиши таъбингизни хира қилади. Табиатда чивинлардан ташқари хавфли ҳашаротлар ҳам бор. Сизни қайси ҳашарот чаққанини аниқлаш унинг хавфли ёки хавфсизлигини билишда муҳим ўрин тутади.
1. Чивин
Чивин чақиши билан оқ ёки қизил рангли шиш пайдо бўлади. шиш атрофидаги тери эса одатда қизаради.
Кейинчалик бу жой қаттиқлашади ва қичийди.
2. Ётоқ бургаси
Бурга одатда ухлаётганингизда бўйин, юз, қўл ва оёқлар каби очиқ жойларингизни чақади.
Чақилган жойда чиқишадиган қизил шиш пайдо бўлади, унинг чегараси аниқ кўриниб туради.
Одатда бурга бир жойда бир нечта из қолдиради.
3. Ўргимчаклар
Ўргимчаклар ҳашаротлар синфига кирмасада, уларнинг ҳам чақишини билиб олиш зарар қилмайди. Улар фақат ўзини ҳимоя қилиш учун одамни чақиши мумкин.
Ўргимчак чаққан жой кичик қизил рангли яримшишга ўхшаб туради.
Бу пайтда ари чақишига ўхшаш енгил оғриқ сезишингиз мумкин.
Ўргимчакларнинг қозиқ тишлари бор. Шунинг учун ўргимчак чаққанида 2 та майда тешик қолдиради.
4. Чумоли
Чумолиларнинг катта қисми одамни чақмайди. Аммо улар орасида бир неча тури хавфли. Жумладан, оловли чумилилар майда ва агрессив бўлиб, қора ёки қизил рангда бўлади. Улар чаққанда тез тиббий ёрдам керак бўлиши мумкин.
Олдин бир неча майда қизил доғлар пайдо бўлади.
2 кундан сўнг оқ пуфакча юзага келади.
Чақилган жой оғриши, ачиши ва шишиб кетиши мумкин.
5. Асаларилар
Агар аллергиянгиз бўлмаса, асалари чақишидан ваҳимага тушмаслик керак. Аммо агар кўнгил айниши, бош айланиши, томоқ ёки тилнинг шишиши симптомлари пайдо бўлса, бу аллергиядан дарак бериши мумкин. Бу ҳолатда зудлик билан терапевт ёки аллергологга мурожаат қилиш керак. Ари чаққанда
Пластик карта ёки пичоқ ёрдамида нишни олиб ташланг. Пинцетдан фойдаланманг, чунки у терига кўпроқ заҳар киришига сабаб бўлиши мумкин.
Чақилган жойни яхшилаб совунлаб ювинг.
Ари чаққанда
Ари чақаётганини сезмаслик қийин, чунки у оғриқли бўлади.
Чақилган жой пушти-қизил рангда бўлади.
Доғ атрофида оқ доира ҳосил бўлади, унинг атрофидаги тери қизаради ва қичишни бошлайди.
Асалари чаққанидан сўнг терида унинг ниши қолади. Агар ниш бўлмаса, бошқа шунга ўхшаш ҳашарот, масалан, қовоғари чаққан бўлиши мумкин.
6. Битлар
Битнинг чаққани майда, аммо тери унинг сўлагига реакция қайтаради.
Одатда бу излар кўп ва қизил рангли ноаниқ доғ кўринишида пайдо бўлади.
Айрим ҳолларда чақилган жойда қон изи ҳам бўлиши мумкин.
7. Каналар
Одатда кана чаққанда қўлтиқ ости ёки бошқа нам ва соқ билан қопланган юзада доғлар пайдо бўлади.
Чақилган жойда қотиб қолган қонни ҳам кўриш мумкин.
Баъзан канага терининг ичига кириб олиш учун бир қанча вақт керак бўлади. Каналарни олиб ташлаш учун маҳсус асбоб ёки пинцет ёрдамида ундан халос бўлишингиз мумкин. Бунинг учун канани терига максимал яқин қисмидан ушлаб, секинлик билан тепага тортиш керак. Эҳтиёт бўлинг, қалтис ҳаракат қилманг ва уни сиқиб ўлдирманг.
Одатда бу ҳашарот бир марта чақади.
Агар “буқа кўзи” каби яққол аломатни кўрсангиз, Лайм касаллилига чалиниш хавфи юқори. Бу тошмани қизил доғ атрофидаги оқ-қизил доирадан ҳам таниб олиш мумкин. Кана чаққанда тезда тиббий хизмат кўрсатилиши шарт.
Ҳашаротлар чаққанидан сўнгги қичишдан қандай халос бўлиш мумкин?
Ҳашарот чаққанида авваламбор унинг ўзини ёки нишини олиб ташлаш керак. асосийси, жароҳатланган юзани оқар сувда совунлаб ювинг.
Шиш ва қичишни камайтириш учун чақилган жойга муз босинг.
Қичишга қарши лосьондан фойдаланинг.
Истеъмол содаси ва сувдан бўтқасимон аралашма тайёрлаб, уни шишган жойга 10 дақиқага қолдиринг.